кўриб, ҳис қилишади. Улар Исломга мажбур қилинмасдан, чиройли йўллар билан даъват этиладилар. Шундай қилиб, жиҳод Исломни ёйишнинг тариқати сифатида давом этди. Жиҳод билан мамлакатлар, ўлкалар фатҳ этилди. Жиҳод билан подшоликлар ва давлатлар қулатилди ва Ислом ер юзига ёйилди ва юз миллионлаб одамлар ҳақ йўлни топдилар. Демак, ташқи сиёсатни ижро қилишда тутилган йўл жиҳод эди. Бу ўзгармайдиган, собит тариқат эди ва у кейинчалик ҳам шундайлигича қолди. Жиҳод Исломга даъват қилиш ва Оллоҳ йўлида бевосита ўзи қатнашиб ёки мол ё фикр ва саноқни кўпайтириш билан ёрдам бериб курашишдир. Жиҳод Қуръон ва Ҳадиснинг нусуслари билан фарздир. Мусулмонлар душманни аввал Исломга, бунга унамаса жизя тўлашга ундашар, бунга ҳам кўнмаса кейин жанг бошлар эдилар. Жиҳод хусусидаги шаръий ҳукм шуки, кофир душманларни ўраб олинганда улар Исломга даъват этилади. Агар Исломга кирсалар улар ҳам умматнинг бир қисмига айланадилар ва уларга қарши урушиш ҳаром бўлади. Агар кўнишмаса, улардан жизя тўлаш талаб қилинади. Агар жизя тўлашса, бу билан қонлари ва молларини сақлаб қоладилар. Уларнинг юртлари ҳам Ислом билан бошқариладиган Дорул-Исломга айланади ва улар ҳам мусулмонлар учун берилган адолат, инсоф, ҳимоя, риоя ва мудофаа каби ҳуқуқлардан фойдаланадилар. Мусулмонларнинг ишлари ҳаётларида лозим бўладиган барча нарсаларни таъминлаб бериш билан қандай бошқарилса, уларнинг ишлари ҳам шундай бошқарилади. Давлатга ва тузумга садоқат мусулмонларга вожиб бўлганидек, уларга ҳам вожибдир. Агар душман Исломдан ҳам, жизя тўлашдан ҳам бош тортса, бу вақтда унга қарши урушиш ҳалол бўлади. Шунинг учун мамлакат аҳлига қарши - унга Исломни таклиф қилмасдан олдин - урушиш мумкин эмас. Фақиҳлар Исломий даъват етиб бормаган кишиларга қарши урушиш ҳалол эмас, деб насс келтиришган. Шунга биноан, бирор мамлакатга уруш бошлашдан олдин у ердаги халқда Ислом ҳақида умумий тасаввур пайдо қилиш, уларга Исломий даъват ҳақида тўғри фикр бериш ва Ислом аҳкомларини одамларга етказишга ҳаракатлар олиб бориш лозим, токи Ислом уларни қутқаришини идрок этишсин. Исломий Давлат эса дин ҳақида очиқ маълумотлар беришга, Ислом фикрларини тарқатишга, даъват ва тарғибот ишларини бажаришга ҳамда Исломий Давлатнинг куч-қудратини, мусулмонларнинг салобати ва журъатини кўрсатишга тааллуқли бўлган сиёсий ишларни олиб бориши лозим. Расулуллоҳ с.а.в. бундай ишларнинг бир нечтасини қилганлар. Масалан, даъватчи саҳобалардан қирқ кишини Нажд аҳлига Исломни етказишлари учун юбордилар. Табук ғазотига чиқмасларидан олдин Мадинада мусулмонларнинг қўшинини намойишга чиқариб, Давлатнинг қудратини кўрсатар эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. айтган эдилар: «Менга бир ойлик масофада душманни қўрқувга солиб қўйиш билан ёрдам берилди».
108-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|